Yangiliklar
-
Ўзбекистон ва БАА ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтирмоқда
2025-01-14 302Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига келди. Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида қатор учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари амирликлар пойтахтида БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама музокаралар ўтказади, мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашади, шунингдек, "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.
Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
"Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммити “Барқарор инновацияларни қўллаб-қувватлаш” мавзусига бағишланган. Тадбирларда Амирликнинг “Мasdar” компанияси билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириб келаётган 10 дан ортиқ мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек йирик халқаро компаниялар вакиллари иштирок этмоқда. -
Ўзбекистон интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга қатъий содиқ
2025-01-10 262Замон ва иқтисодиёт жадал ривожланиб бораётган, билим ва инновациялар муҳим ўрин тутадиган ахборот жамиятида интеллектуал мулкнинг ҳимоясини таъминлаш ҳар бир давлат олдида турган муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган тадбирда агар интеллектуал мулк масаласи давлат сиёсати даражасида кўриб чиқилмаса, Ўзбекистон 10 йилдан кейин ҳам ушбу соҳада рақобатбардош бўла олмаслигини таъкидладилар. Ушбу баёнот интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида фаол иш олиб бориш ва бу масалани давлатнинг устувор йўналишларига киритиш зарурлигига урғу беради.
Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доимий такомиллаштирилиб, соҳани ривожлантириштиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқарилмоқда. Илгари интеллектуал мулк ҳимояси кодекс ва қонунлар билан тартибга солинган бўлса, янги конституциянинг 53-моддасида айнан интеллектуал мулкнинг қонун билан муҳофаза қилинишини белгилаш, интеллектуал мулк ҳимоясининг конституция даражасига кўтарилганлигидан далолат беради.
Elchixona tadbirlari
-
Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси
2022-10-06 1388Тадбир давомида “Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” мавзусида тақдимот ўтказилди. Унда мезбон мамлакат сайёҳлик компаниялари вакилларига Самарқанд шаҳридаги кенг имкониятлар ва миллий зиёратгоҳларга келаётган сайёҳлар сони, моддий ва маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар етказилди.
-
Qirg'izistondagi vatandoshlar konstitutsiyaviy islohotlarni muhokama qildilar
2022-07-05 1274O'zbekiston elchixonasida Bishkekda davlat gerbi qabul qilinganining 30 yilligiga bag'ishlangan uchrashuv, shuningdek, mamlakatimizning asosiy qonuniga kiritilayotgan o'zgartishlar muhokama qilindi.
-
O'R Konstitusiyasiga bag'ishlangan "davra suhbati"
2021-12-06 1333Joriy yil 4 dekabr kuni elchixona binosida qirg'iz Respublikasining Bishkek shahridagi oliy o'quv yurtlarida tahsil olayotgan o'zbek talabalari ishtirokida O'zbekiston Respublikasi Konstitusiyasi va Davlat madhiyasi kunlariga bag'ishlangan "davra suhbati" o'tkazildi.