Viza masalalarida yangi o'zgarishlar
Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган фуқаролар диққатига, жорий йилнинг 12 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистонга кириш визаларини расмийлаштириш учун юбориладиган виза сўровномалари фақатгина https://visa.mfa.uz/ веб-саҳифаси орқали тўлдирилган бўлишини ҳамда қўлда тўлдирилган анкеталар тизим томонидан автоматик равишда рад этилишини маълум қиламиз.
Шуниндек, ушбу санадан visa.mfa.uz веб-саҳифасида анкета тўлдириш жараёнида шахс фотосурати ва паспорт нусҳаларини юклаш мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун визасиз режим белгиланади.
2021 yil 9 fevralda O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "O'zbekiston Respublikasida ichki va ziyorat turizmini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to'g'risida" gi PF-6165-sonli Farmoni qabul qilindi.
Ushbu Farmon turistik bozorning turli segmentlarida turistik mahsulotlar va xizmatlarni diversifikatsiya qilish, ularning raqobatbardoshligini yanada oshirish, qulay va qulay ichki va xalqaro turistik sayyohlik muhitini yaratish, transport yo'nalishlarini kengaytirish, transport xizmatlari sifatini oshirish va turistik mahsulotlarni targ'ib qilishga qaratilgan.
Ushba Farmonning 6 bandiga muvofik, 2021 yil 1 martdan e'tiboran O'zbekiston hukumatiga kirgan Kundan etiboran 10 kunlik muddatga qadar Ueki davlatga uchishsya aviachiptasini takdim qilgan Bahrayn Kirolligi, Katar DAVLATOV, Quvayt DAVLATOV, Ummon Sultonligi va Hitoy Xong Xitoy hukumati, shu bilan birga Makao mahsus ma'muriy hudlari fukarolari uchun rejimni belgilaydi.
1. Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини расмийлаштириш учун - 25 АҚШ доллари;
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун - 20 АҚШ доллари;
3. Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун - 10 АҚШ доллари;
4. Фуқаролик масалалари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш учун - 30 АҚШ доллари;
5. Фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун - 20 АҚШ доллари;
ҳужжатларни легаллаштириш ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун - 15 АҚШ доллари;
6. Бошқа консуллик ҳаракатлари учун - 20 АҚШ доллари.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида тўловлар АҚШ долларида, бошқа эркин алмаштириладиган валютада ёки Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси жойлашган хорижий давлатнинг миллий валютасида (миллий валюта эркин алмаштириладиган валюта бўлмаган жойларда) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик тамойилига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментида ҳамда унинг Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида чет эл фуқароларига визаларни расмийлаштириш секторида, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида консуллик ҳаракатларини бажариш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун қуйидаги ягона йиғим тарифлари 2021 йил 1 июлдан эътиборан тасдиқланди:
1. Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини расмийлаштириш учун - 25 АҚШ доллари;
2. Бошқа консуллик ҳаракатлари учун - 5 АҚШ доллари.
Ўзбекистон Республика ҳудудида тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ёки АҚШ долларида амалга оширилади.
АҚШ, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон фуқароларига виза расмийлаштиришда ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар паритет асосида ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик йиғимлари тарифи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ, қуйидаги ҳолларда ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмайди:
а) дипломатик паспорт ва уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг паспортларига эга бўлган шахсларга виза расмийлаштиришда;
б) вақтинчалик консуллик рўйхатига олишда;
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимларидан, шунингдек, уларнинг оила аъзоларидан;
г) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган оммавий ахборот воситалари вакилларидан, шунингдек, уларнинг оила аъзоларидан;
д) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аккредитация қилинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек халқаро ва чет эл нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ҳамда филиалларининг ходимларидан, шунингдек, уларнинг оила аъзоларидан;
е) инсонпарварлик ёрдамини кузатиб келувчи чет эллик фуқаролардан;
ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек бюджет ташкилотларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига келувчи чет эллик фуқаролардан, агар контракт шартларига кўра виза олиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи тарафнинг зиммасига юклатилган бўлса;
з) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хорижда шахсини тасдиқлаш юзасидан консуллик ҳаракатларини амалга оширишда (уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлмаса) ҳамда уларга ватанга қайтиш гувоҳномаси (сертификатини) расмийлаштиришда, агар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижда одам савдосидан ёки ноқонуний миграциядан жабрланган бўлса;
вояга етмаган шахс қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган, жумладан вақтинча сақлаш муассасаларида сақланаётган, экстрадиция қилиниши керак бўлган, озодликдан махрум қилиш жойларидан озод қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёки бўлиш давлати ваколатли органларининг тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлса, ёхуд дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассаса раҳбарининг қарори бўйича) бўлса;
и) ўлим тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда.
Ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳамда паритет асосида ундирилмаслиги мумкин.