-
Ўзбекистон ва БАА ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтирмоқда
2025-01-14 225Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига келди. Ташриф доирасида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида қатор учрашув ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари амирликлар пойтахтида БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама музокаралар ўтказади, мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашади, шунингдек, "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.
Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
"Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммити “Барқарор инновацияларни қўллаб-қувватлаш” мавзусига бағишланган. Тадбирларда Амирликнинг “Мasdar” компанияси билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириб келаётган 10 дан ортиқ мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек йирик халқаро компаниялар вакиллари иштирок этмоқда. -
Ўзбекистон интеллектуал мулкни ҳимоя қилишга қатъий содиқ
2025-01-10 187Замон ва иқтисодиёт жадал ривожланиб бораётган, билим ва инновациялар муҳим ўрин тутадиган ахборот жамиятида интеллектуал мулкнинг ҳимоясини таъминлаш ҳар бир давлат олдида турган муҳим шартлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган тадбирда агар интеллектуал мулк масаласи давлат сиёсати даражасида кўриб чиқилмаса, Ўзбекистон 10 йилдан кейин ҳам ушбу соҳада рақобатбардош бўла олмаслигини таъкидладилар. Ушбу баёнот интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш соҳасида фаол иш олиб бориш ва бу масалани давлатнинг устувор йўналишларига киритиш зарурлигига урғу беради.
Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доимий такомиллаштирилиб, соҳани ривожлантириштиришга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқарилмоқда. Илгари интеллектуал мулк ҳимояси кодекс ва қонунлар билан тартибга солинган бўлса, янги конституциянинг 53-моддасида айнан интеллектуал мулкнинг қонун билан муҳофаза қилинишини белгилаш, интеллектуал мулк ҳимоясининг конституция даражасига кўтарилганлигидан далолат беради. -
АДВОКАТУРА ЎЗБЕКИСТОН ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ЭНГ МУҲИМ ИНСТИТУТГА АЙЛАНМОҚДА
2025-01-08 225Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали институтларидан бири сифатида адвокатуранинг роли ва аҳамиятини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, адвокатура институти ва адвокатларнинг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнларининг барча босқичларида тарафларнинг тортишуви тамойили асосида ишни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилди, адвокатларнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун зарур қонунчилик базаси яратилди.
2023 йил 30 апрелда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш йўли билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг олий юридик кучга эга эканлиги, мамлакатимизнинг бутун ҳудудида тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши белгилаб қўйилди. Шу билан бирга, Конституцияда адвокатура институтига алоҳида боб ажратилганлиги унинг суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида муҳимлигидан далолат беради. Ўзбекистон Конституциясининг 141-142-моддаларини ўз ичига олган ХХИВ бобида адвокатура институтига оид асосий қоидалар белгиланган. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш, адвокатура фаолиятининг тамойиллари, адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилган. -
Янги Ўзбекистон, ҳатто мураккаб тарихий мерос шароитида ҳам, янада адолатли ва шаффоф тизимга интилмоқдаЎзбекистон
2024-12-24 311Ўзбекистон 1991 йилда мустақилликка эришгандан сўнг узоқ вақт давомида постсовет мамлакатларига хос бўлган марказлаштирилган бошқарув тизими унсурларини сақлаб қолди. Бироқ, 2016 йилдан бошлаб мамлакатда жамиятни демократлаштириш, коррупция даражасини пасайтириш ва фуқаролар иштирокини яхшилаш учун шароит яратишга қаратилган таркибий ислоҳотлар билан боғлиқ янги тараққиёт босқичи бошланди.
Ислоҳотларнинг амалга оширилиши нафақат аҳолининг турмуш даражасини ошириш зарурати каби ички муаммолар билан, балки мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши ва халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлаш истаги билан ҳам боғлиқ. Бу ислоҳотлар ҳам илмий доираларда, ҳам сиёсий таҳлилчилар ўртасида фаол муҳокама қилинмоқда.