SEARCHED FOR:
SHAVKAT MIRZIYOYEV
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Германия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
2022-11-02 1661 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
-
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev va Yevropa kengashi Prezidenti Sharl Mishelning matbuot uchun qo‘shma bayonoti
2022-10-28 176Tomonlar O‘zbekiston va Yevroittifoq o‘rtasidagi munosabatlarda yangi sahifa ochadigan, siyosat, iqtisodiyot, xavfsizlik va inson kapitali yo‘nalishlaridagi masalalarning keng doirasi bo‘yicha hamkorlikni mustahkamlashga xizmat qiladigan Kengaytirilgan sheriklik va hamkorlik to‘g‘risidagi bitim dastlabki bosqichda imzolanganini olqishladilar.
Prezidentlar ushbu muhim hujjat imkon qadar tez fursatda imzolanishi va ratifikatsiya qilinishiga umid bildirdilar.
-
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning «Markaziy Osiyo – Yevropa Ittifoqi» birinchi sammitidagi nutqi
2022-10-27 175Birgalikdagi sa’y-harakatlarimiz natijasida Markaziy Osiyoda mutlaqo yangi siyosiy muhit vujudga keldi. Bir necha o‘n yillar mobaynida yig‘ilib qolgan, hal etilishiga hech kim ishonmay qo‘ygan ko‘plab muammolar bir necha yil davomida bartaraf etildi. Hamkasblarim qayd etib o‘tganlaridek, Markaziy Osiyo davlatlari rahbarlarining muntazam Maslahat uchrashuvlarining samarali mexanizmi yaratildi.
Biz, avvalo o‘zimiz uchun umummintaqa xavfsizligi va ravnaqi yo‘lida kelishuv sari qadam qo‘ya olishimizni isbotladik.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Марказий Осиё - ЕИ” форматидаги делегациялар раҳбарларининг мажлисида иштирок этди
2022-10-27 157Тадбирда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимиратов ҳам қатнашди.
-
Шавкат Мирзиёев: Мақсадимиз – Янги Ўзбекистон ёшларини баркамол шахслар сифатида вояга етказиш
2022-10-21 173Президентимизга ушбу университетнинг Фахрий профессори унвонини бериш маросими бўлди. Университет ректори Байрамгул Ораздурдиева ва Туркманистон Фанлар академияси президенти Аллаберди Аширов Шавкат Мирзиёевга Фахрий профессор либоси ва тегишли унвон берилгани тўғрисидаги сертификатни тантанали топширдилар.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий Осиё ва Россия етакчилари учрашувида иштирок этди
2022-10-14 163Учрашувда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
-
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Osiyoda hamkorlik va ishonch choralari bo‘yicha kengash majlisidagi nutqi
2022-10-13 185Uchrashuvimizni yuqori saviyada tashkil etgani uchun Qozog‘iston Respublikasi Prezidenti hurmatli Qasim-Jomart Kemelevich Toqayev nomiga bildirilgan minnatdorlik so‘zlariga qo‘shilaman.
Shuningdek, Kengash faoliyati bo‘yicha bugun bu yerda bildirilgan baholarni ham ma’qullayman.
O‘tgan davr davomida ushbu tuzilma xavfsizlikni ta’minlash, Osiyoda o‘zaro ishonch va barqaror taraqqiyotni mustahkamlash masalalari bo‘yicha keng va ochiq muloqot uchun muhim maydon sifatida o‘zining g‘oyatda zarur ekanligini ko‘rsatdi.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди
2022-10-08 170Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
-
Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири тор доирада учрашув ўтказдилар
2022-10-05 175Давлатимиз раҳбари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик жадал ривожланиб, изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Виктор Орбаннинг 2021 йил мартда юртимизга расмий ташрифи якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон-Венгрия муносабатларида янги саҳифа очгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаргани алоҳида таъкидланди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашди, самарали сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.
-
Шавкат Мирзиёев: Ҳар қандай мукофот эл-юрт эътирофи, Ватан ишончидир
2022-08-31 160Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кўплаб ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Шунингдек, мамлакатимиз билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ чет эл фуқаролари “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.