-
Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йилнинг куз фаслида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказилади
2022-05-25 297Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг шу ҳақдаги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди. Унда қайд этилганидек, мазкур халқаро ҳафталикнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, Ўзбекистон заминини дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини юксалтириш билан изоҳланади.
-
Maktablarni bitiruvchi o‘g‘il-qizlarimizga
2022-05-25 307Hech qachon unutmang, kelajakda sizni yanada ulkan va mas’uliyatli marralar kutmoqda. Oldingizga aniq maqsad qo‘yib, bor kuch-g‘ayratingiz, bilim va salohiyatingiz bilan harakat qilsangiz, ko‘zlagan cho‘qqilarga albatta erishasiz.
Barchangizga ishda va o‘qishda, shaxsiy hayotda katta yutuq va omadlar tilayman.
-
Neft-gaz sohasidagi ishlar samaradorligi ko‘rib chiqildi
2022-05-25 310Prezident Shavkat Mirziyoyev 24-may kuni neft-gaz xomashyosini qazib olish va mahsulot ishlab chiqarishni kengaytirish masalalari muhokamasi bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazdi.
Mamlakatimizning Taraqqiyot strategiyasida iqtisodiyotni liberallashtirish va sanoatning yetakchi tarmoqlarini transformatsiya qilish bo‘yicha maqsadlar belgilangan. Jumladan, neft-gaz sohasida ham transformatsiya jarayonlari boshlangan.
-
Янгиланиш ва тараққиёт омили КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР – САЙЛОВЧИЛАР ХОҲИШ-ИРОДАСИ, ЗАМОН ТАЛАБИ
2022-05-24 307Ўтган ҳафта мамлакатимиз парламенти ҳаётида конституциявий-ҳуқуқий асосларнинг барқарор ривожланиши ва мустаҳкамланиши, янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс асосларини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотлар учун муҳим ҳодисаларга бой бўлди.
Хусусан, 16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг йирик фракциялари – ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” демократик партиясининг алоҳида, 17 май куни мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ва ушбу масалани Олий Мажлис палаталари кенгашлари муҳокамасига киритишга бағишланган қўшма йиғилишлари бўлиб ўтди.
-
Sportchilarni tayyorlash va seleksiya qilish bo‘yicha yangi tizim joriy qilinadi
2022-05-23 292Mamlakatimizda sport infratuzilmasi izchil rivojlantirilib, yoshlarning qiziqishlari qo‘llab-quvvatlanmoqda. So‘nggi besh yilda 118 ta yangi sport majmuasi foydalanishga topshirildi va 110 tasi rekonstruksiya qilindi. Barcha mahallalardagi yoshlarni sportga jalb etish bo‘yicha ilk bor “besh bosqichli” musobaqalar boshlandi. Aprel-may oylarida o‘tgan birinchi va ikkinchi bosqichlarda 3 milliondan ziyod yoshlar ishtirok etdi.
Lekin qobiliyatli yigit-qizlarni saralab, professional sportchilarga aylantirishga e’tibor yo‘q. Bunda boshlang‘ich tizim bo‘lgan sport maktablari bilan Olimpiya zaxiralari kollejlari va Oliy sport mahorati maktablari o‘rtasida uzviylik yo‘lga qo‘yilmagan. Misol uchun, 190 ta bolalar va o‘smirlar sport maktabida bor-yo‘g‘i 10 ta olimpiya sport turi o‘rgatiladi. Sport federatsiyalari Olimpiya zaxiralari kollejlari bilan ishlashni o‘z holiga tashlab qo‘ygan.
-
Shavkat Mirziyoyev mebelsozlik majmuasini borib ko‘rdi
2022-05-13 393Majmuada ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarni ichki bozordan tashqari Qozog‘iston, Tojikiston, Qirg‘izistonga eksport qilish rejalashtirilgan. Majmua to‘liq ishga tushgach, 3 ming 700 dan ziyod kishining bandligi ta’minlanishi mo‘ljallangan.
-
Халқ дипломатияси умумий хавф-хатарлар ҳал этилиши йўлларини биргаликда излаб топиш учун самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда
2022-05-12 321Гибрид шаклдаги ушбу тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов, Умумхитой халқ вакиллари йиғини Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси раиси Шэнь Юэюэ, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстона муносабатлар қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, БМТнинг Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман иштирок этди.
-
Танзила Норбоева: Халқ дипломатияси форуми ШҲТ доирасидаги эзгу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ноёб имкониятдир
2022-05-11 306-Биз мамлакатларимиз келажаги бўлган барча ёшлар билан астойдил ишлашимиз керак, - деди Сенат раиси. - Интеллектуал ва маънавий баркамол, ташаббускор ҳамда қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёр ёшлар барқарор тараққиётнинг ишончли етакчиси, янги ғоялар ва ижодий ечимларнинг ишлаб чиқарувчиси бўлиши керак.
-
Ўзбекистон 56-халқаро Менделеев кимё олимпиадасига мезбонлик қилмоқда
2022-05-11 310Ушбу олипиадада Ўзбекистон шарафини 12 нафар ўқувчи ҳимоя қилади. Уларнинг 7 нафари Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олади. Маълумот учун, Халқаро Менделеев олимпиадаси 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг ёши улуғ ва нуфузли олимпиада ҳисобланади. Ушбу олимпиада ҳар йили турли давлатларда ўтказилади. 30 га яқин давлат мазкур олимпиадада иштирок этади.
-
Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Декларациялар мулоқоти” бўлиб ўтади
2022-05-11 310“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” Махсус резолюциясида мустаҳкамланган тамойил ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси олиб бораётган изчил ишларнинг бир қисми бўлиб, 2020 йилда давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси мақсадларига эришишга хизмат қилади.