-
Халқаро туризм маркази – Самарқанднинг янги сайқали
2022-08-24 286Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 23 август куни Самарқандга келди.
Марказдан ўрин олган “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳовлисида самарқандлик нуронийлар, зиёлилар билан самимий суҳбат бўлди. Ушбу иншоотлар хайр-баракали бўлишини, бундай яхшиликлар кўп бўлишини тилаб, дуо қилинди.
-
“Умид ниҳоллари - 2022” ғолибларига Президент совғаси топширилади
2022-08-23 2992021-2022 ўқув йили давомида ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчиларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақалари ўтказилди.
-
Тадбиркорлик ривожи учун янги шароит ва имкониятлар яратиш – устувор вазифамиздир
2022-08-23 318Ўтган йилги учрашув арафасида ва тадбир давомида сизлардан келиб тушган минглаб мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш ва таклифларни амалга оширишга қаратилган катта дастур, 70 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилдик. Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 130 триллион сўм кредитлар, 3,5 триллион сўмлик субсидия ва компенсациялар ажратдик.
-
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: янги ташаббуслар, қулайлик ва енгилликлар
2022-08-22 299Давлатимиз раҳбари, аввало, ўтган йилги учрашувдан бери бажарилган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Жумладан, бизнес муҳит яхшилангани натижасида ўтган бир йил давомида тадбиркорлар томонидан 55 мингдан ортиқ бизнес учун бинолар қурилган. Тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлик субъектлари сони 5 мингтага кўпайиб, 26 мингтага етган. Яна минг нафари товар айланмасини 1 миллиондан 10 миллион долларгача етказган, 220 нафарининг тушумлари эса 100 миллион долларга етган. Экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингта бўлган, умумий экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайган.
-
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-учрашуви бўлиб ўтди
2022-08-21 303Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг учрашув қатнашчиларига табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг ШҲТ ҳудудида хавфсизликка нисбатан замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга биргаликда қарши туришга қаратилган ҳамкорликдаги амалий фаолият юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
-
ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар вазирликлари раҳбарлари халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди
2022-08-21 309Учрашув чоғида делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликни янада ривожлантириш, терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш масалалари борасида ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги тўғрисида юқори даражадаги ўзаро келишувга эришилди.
-
Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига
2022-08-20 301Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Туркия Республикасининг Кўнё шаҳрида ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Жонажон Ватанимизда миллий мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик шонли санасига бағишлаб катта тайёргарлик ишлари олиб борилаётган ушбу шукуҳли дамларда сизларнинг кескин курашларда кечган беллашувларда эришган ютуқларингиз эл-юртимиз учун муносиб байрам совғаси бўлди.
-
“Пахтакор кидс” футбол мактабининг 7 ёшли тарбияланувчилари Москвада бўлиб ўтган болалар футбол турнирида ғолиб бўлди
2022-08-20 3032019 йилда фаолиятини бошлагандан буён «Пахтакор кидс» болалар футбол мактаби Тошкент шаҳрида 7 та ва Қўқон шаҳрида 1 та филиалини очди. Футбол мактабига 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
-
Кўнёдаги зафар – спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси
2022-08-20 307Спортчиларимиз 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза, жами ҳисобда 158 медални қўлга киритди.
56 та давлатдан келган спорт усталари ичида мамлакатимиз жамоаси ўзига хос иродаси, тартиб-интизоми ва Ватан шаънини юқори кўтаришга бўлган интилиши билан алоҳида ажралиб турганини таъкидлаш зарур. Ватандошларимиз учун ажратилган тураргоҳда ҳам ушбу ҳолат яққол намоён бўлди. Бу ерда ўрнатилган улкан байроқ спортчиларимизни ҳар куни олға чорлаб турди.
-
Шавкат Мирзиёев Каъбатуллоҳни зиёрат қилди
2022-08-19 351Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.