-
Шавкат Мирзиёев: Ҳар қандай мукофот эл-юрт эътирофи, Ватан ишончидир
2022-08-31 371Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ, давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан кўплаб ватандошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди. Шунингдек, мамлакатимиз билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ чет эл фуқаролари “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
-
Қонунчилик палатасида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича хориждаги ватандошлар томонидан билдирилган таклифлар муҳокама қилинди
2022-08-31 311Шунингдек, хориждаги сиёсий доиралар ва етакчи экспертларга Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш бўйича АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Польша, Япония, Корея, Ҳиндистон, Саудия Арабистони каби давлатларда конференция, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.
-
Чинакам мардлик ва Ватанга чексиз садоқатнинг ёрқин тимсоли
2022-08-30 330Бугун Мустақиллик байрами арафасида халқимизнинг буюк фарзанди Жалолиддин Мангуберди хотирасига бағишлаб бунёд этилган муҳташам ёдгорлик мажмуасини тантанали равишда очмоқдамиз.
Ҳеч шубҳасиз, бунда чуқур рамзий маъно бор. Нега деганда, дунёдаги энг улкан қаҳрамонлик – бу Ватан мустақиллиги ва озодлиги йўлида кўрсатилган мардлик ва жасоратдир. Бундай қаҳрамонлик асло унутилмайди, ҳамиша халқ қалбида яшайди.
-
IT-паркда янги иморатлар фойдаланишга топширилди
2022-08-29 331Давлатимиз раҳбари мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган, ўтган йили декабрда бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди. Бугунги кунда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.
Мамлакатимизда ахборот технологиялари ривожига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Сўнгги беш йилда соҳага 2 миллиард доллар, шу жумладан, 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди. Барча ҳудудларда IT-парклар очилиб, улар учун алоҳида солиқ режими жорий этилди. Бу орқали 14 минг нафар ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланди. Шунингдек, соҳада ўзини ўзи банд қилган мутахассислар сони 43 минг нафарга етди.
-
Ўзбекистон миллий боғи янги қиёфада очилди
2022-08-28 317Бу боғни халқимиз яхши билади. У 1932 йилда ҳашар йўли билан қурилган, кўп йиллар аҳолининг энг севимли маскани бўлган. Кейинги вақтларда боғ ҳудудида қурилишлар бўлди - Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси, Тошкент шаҳар тарихи музейи, “Magic сity” кўнгилочар маркази барпо этилди.
-
Шавкат Мирзиёев: Қорақалпоқ элининг виждони пок
2022-08-27 367Бу ерда 6 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. 2 та саноат корхонаси, 20 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида одамлар иш билан банд.
Яқинда маҳалладаги ички йўллар, табиий газ ва электр тармоқлари таъмирланди. Ён-атроф ободонлаштирилди. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаси қиёфаси янгиланиб, шароитлари яхшиланди.
Ушбу мактаб ҳовлисида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан самимий суҳбат бўлди.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этди
2022-08-27 367Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш бўйича ариза билан мурожаат қилган.
Бу масала овозга қўйилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, Жўқорғи Кенгес Раиси Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, бу лавозимга номзод депутатлардан иборат Оқсоқоллар кенгаши томонидан тавсия этилади. Шу боис Оқсоқоллар кенгаши тузилди.
-
Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигининг истиқболлари
2022-08-26 305Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган қамровдор ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати, қонуний эҳтиёжлари ва манфаатларини, бир сўз билан айтганда, инсон қадрини ҳар томонлама ҳимоя қилишдир.
-
Президент Самарқанддаги бунёдкорликни кўздан кечирди
2022-08-25 307Олий даражадаги ташрифлар, халқаро саммитларнинг вилоятларда ўтиши мамлакат ривожини кўрсатувчи жиҳатлардан бири. Ҳудудлар комплекс ривожлантирилаётгани натижасида сўнгги йилларда бундай йирик тадбирлар турли шаҳарларимизда ўтказилмоқда.
Яқин ойларда Самарқандда бир нечта халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу анжуманларга катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида ушбу жараённи кўздан кечирди.
-
ЯНГИ САМАРҚАНД: ВОҚЕЛИККА АЙЛАНГАН ОРЗУ
2022-08-24 326Халқимизнинг ақл-заковати ва фидокорона меҳнати билан бунёд этилган ушбу мажмуа Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли, зафарли натижа бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин!