-
Кейинги ҳафта ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида 15 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашади
2022-09-08 31015-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ташкилотга аъзо давлатлар - Ҳиндистон, Қоғоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, кузутувчи давлатлар – Беларусь, Эрон ва Монголия, меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакатлар – Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Туркия етакчилари иштирок этади.
-
Ўзбекистон ва ШҲТ
2022-09-08 292Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган фаол ва прагматик ташқи сиёсат бугунги кунда мамлакатимизнинг нафақат минтақада, балки жаҳон миқёсида нуфузи ва ўрнини мустаҳкамлаб, халқаро жараёнларга таъсирини оширмоқда.
Бу борада халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан кўп томонлама ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолиятидаги иштироки алоҳида аҳамият касб этади.
2021-2022 йилларда ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтиши кейинги 6 йилда амалга оширилган жадал ва очиқ ташқи сиёсатимиз маҳсули, мантиқий давоми бўлди, дейиш мумкин.
-
Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади
2022-09-07 314Хабарингиз бор, ўтган йили Вена шаҳрида бўлган Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида мазкур форматдаги навбатдаги 14-саммитни Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қилинган эди. Юқори нуфузга эга бўлган ушбу анжуманнинг МДҲ ҳудудида илк бор Ўзбекистонда ўтказилаётгани мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда жамиятни демократлаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланаётганига яна бир ёрқин мисолдир.
-
Тошкентда ШҲТ ахборот хавфсизлиги форуми ўз ишини бошлади
2022-09-06 307Ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқот хорижий иштирокчиларнинг онлайн алоқаси воситасида гибрид форматда ҳам ўтказилади.
Форумда ШҲТга аъзо давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари, илмий, академик ва таҳлил доиралари вакиллари орасидан 30 нафардан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этмоқда.
-
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи таҳлил қилиниб, соҳа учун янги имкониятлар белгиланди
2022-09-06 311Давлатимиз раҳбари бу масалага аввал ҳам эътибор қаратиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлларини кўрсатган эди. Хусусан, йил бошида 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, егулик маҳсулотлар етишитириш учун аҳолига ажратиб берилди. Бунинг натижасида 785 минг киши иш билан таъминланиб, 3 триллион сўмлик 1 миллион 500 минг тонна қўшимча озиқ-овқат ҳосили олинди.
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги “Гузаргоҳ” масжидида содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади
2022-09-05 319Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”.
-
ШҲТ мамлакатлари экспертлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилади
2022-09-05 306Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
-
Истиқлол – барча саъй-ҳаракатларимиз ва ютуқларимиз пойдевори
2022-09-03 318Истиқлол, ҳурлик, озодлик тушунчалари барча халқлар учун алоҳида қимматга эга. Негаки, ана шу улуғ неъмат туфайли ҳар бир халқ ўз ривожланиш йўлини танлайди, ўз тақдирини ўзи белгилайди, улкан марралар сари дадил интилади. Шу боис, бутун халқимиз Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган кунни катта шодиёна, тантана билан нишонлайди.
-
Янги Ўзбекистон — вакиллик органлари ривожининг янги босқичи
2022-08-31 314Эришилаётган ютуқлар ва марраларни таҳлил қилар эканмиз, мамлакатимиз Президентининг давлат ва жамият ҳаётига дахлдор ҳар қандай масалани, энг аввало, халқимизнинг фикри, талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳал этишга қаратилган иш услуби бугун ўзини тўла оқламоқда, деб ишонч билан айта оламиз. Зеро, бугун «маҳаллага тушиш», «халқ ичига кириш, унинг дардига қулоқ солиш», «ташвишига шерик бўлиш», «муаммоларни жойида ҳал этиш» каби тамойиллар барча давлат хизматчилари фаолиятида асосий мезонга айланди.
-
Сенат қўмитасида Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисидаги ахборот дастлабки тарзда кўриб чиқилди
2022-08-31 301Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, сенаторлар “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилдилар. Қонунни ўрганиш бўйича Сенат томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўз фаолияти натижалари ҳақида маълумот берди. Вазирлик ва идоралар, экспертлар томонидан кўриб чиқилаётган Қонунни такомилига етказиш бўйича 60 дан ортиқ турли таклифлар киритилгани таъкидланди. Кенг қамровли ўрганиш ҳужжатда амалдаги қонунчиликка зид бўлган ва янада ривожлантиришни талаб қилувчи бир қатор нормалар ва формулалар мавжудлигини кўрсатди.