-
Тошкентда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари муҳокамасига бағишланган Халқаро конференция бошланди
2022-09-29 316Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) билан ўзаро ҳамкорликда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилмоқда.
Анжуман иштирокчиларини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов, СМТИ директори Элдор Орипов, МОХИ раҳбари Анвар Носиров, ШҲТ Бош котининг ўринбосари Григорий Логвинов, ШҲТ МАТТ директори Руслан Мирзаев қутлади.
-
Транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
2022-09-29 329Транспорт қулайликлари мамлакат ривожини кўрсатувчи ва буни таъминловчи омиллардан бири. Юртимизда соҳа инфратузилмаси янгиланиб, шароитлар кенгайтирилаётгани ўз натижаларини бермоқда.
Жумладан, авиация бозори эркинлашгани ҳисобига охирги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган авиакомпаниялар сони 2 бараварга ўсган. Автомобилда халқаро юк ташишда маҳаллий корхоналарнинг улуши 62 фоизга етган. 300 километр темир йўл электрлаштирилган, 1 минг 500 километр автомобиль йўли қурилган.
-
Сенат раиси Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинскаяга давлат мукофотларини топширди
2022-09-29 331Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Ольга Забелинсканинг хизматлари мамлакатимиз ҳукумати томонидан ҳам қайд этилган. Президентимизнинг 30 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланди.
-
Архитектура институтлари фаолияти такомиллаштирилади
2022-09-28 309Сўнгги йилларда мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами ошди, қурилишда мураккаб технологик ечимлар қўлланмоқда. Лекин соҳа бўйича таълим ва илм бундан анча ортда қолмоқда. Институтлардаги ўқув дастурлари эскирган. Ўқитиладиган фанлар сони чет элдагидан ҳам кўп, сифати ундай эмас. Таълим жараёнига амалиётчи мутахассислар етарли даражада жалб этилмаган. Замонавий фикрлайдиган инженер-конструкторлар етишмаяпти.
Шу йил 6 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, соҳадаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш зарурлигини айтган эди.
-
Ислоҳотларнинг кейинги босқичи бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди
2022-09-21 306Хусусан, чет эл валютасининг эркин конвертацияси йўлга қўйилди. Солиқ тизими ислоҳ қилиниб, солиқлар сони камайтирилди. Тадбиркорлик учун имконият кенгайтирилди. Божхона тартиблари соддалаштирилди. Барча соҳаларда ахборот технологиялари жорий этилмоқда. Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларига ўтилаяпти. Мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйилди.
-
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар
2022-09-20 305Давлат раҳбарлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашдилар. Президентимиз қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади.
-
Қирғизистонда Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
2022-09-20 305Фаол талабаларга элчихона ва Ёшлар бутунжаҳон ассоциацияси томонидан «Миннатдорлик хати» тантанали равишда топширилди. Йиғилганлар ўртасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мустақиллик барайми муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табриги матни, республикада чоп этилган қатор адабиёт, қўлланма ва брошюралар тарқатилди.
-
Туризм соҳасидаги улкан имкониятлар ва улардан фойдаланиш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди
2022-09-20 306Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 сентябрь куни мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бирёқлама иқтисодиёт барқарор бўлмайди. Шу боис мамлакатимизда иқтисодиётни таркибий ислоҳ қилиб, кенг кўламда ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, туризм драйвер соҳалардан бири сифатида белгиланиб, зарур шароитлар яратилмоқда.
-
Акрамжон Неъматов: ШҲТнинг халқаро ҳамкорликка очиқлиги – унинг муваффақиятидаги муҳим омил
2022-09-19 355Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити ва унда илгари сурилган янги ташаббуслар тарихий аҳамият касб этади. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш эса ушбу ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишда муҳим омил бўлмоғи лозим, деди Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши олдидан “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида.
-
Самарқанд саммити якунида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди
2022-09-19 339Саммитда ШҲТ фаолиятининг муҳим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқанд декларацияси тадбирнинг бош якуний ҳужжати бўлди.
Жами 44 та ҳужжат - битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Бу ташкилот тарихида рекорд кўрсаткичдир. Жумладан: