-
Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди
2022-10-08 375Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Тадбирда келгуси ҳафтада Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
-
Сирдарё вилоятини ривожлантириш бўйича вазифалар қўйилди
2022-10-07 321Сирдарё вилоятида 35 минг нафар ишсиз, 42 минг нафар чет элга ишга кетганлар бор. Меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ҳам ҳисобга олиб, 100 минг иш ўрни яратиш зарур. Бунинг учун пахта майдонлари қисқартирилиб, бу ерлар аҳолига бўлиб берилиши қайд этилди.
Бироқ, бу қисқариш ўрнини ҳосилдорликни 2-3 баравар ошириш ҳисобидан қоплаш, Пахтачилик кенгаши ва олимлар билан ишлаш зарурлиги таъкидланди.
Озиқ-овқат етиштирувчи деҳқонларнинг кредити учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилмоқда. Энди деҳқонлар 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит олади. Булар келгуси йилда Сирдарё аҳолиси учун 45 минг иш ўрни яратишга замин бўлади.
-
Сирдарё вилоятини ишсизлик йўқ ҳудудга айлантириш бўйича ташаббус бошланди
2022-10-06 324Давлатимиз раҳбари шу ерда деҳқончилик қилаётган ёшлар билан ҳам суҳбатлашди. Улар мазкур фермер хўжаликлари даласидан 0,5 гектардан ер олиб, мош, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз етиштираётганини сўзлаб беришди. Бундан олган даромади ҳисобидан университетда ўқиш, уйини бутлаш режаларини маълум қилишди.
-
Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси
2022-10-06 805Тадбир давомида “Самарқанд Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” мавзусида тақдимот ўтказилди. Унда мезбон мамлакат сайёҳлик компаниялари вакилларига Самарқанд шаҳридаги кенг имкониятлар ва миллий зиёратгоҳларга келаётган сайёҳлар сони, моддий ва маданий мерос объектлари ҳақида маълумотлар етказилди.
-
Ўзбекистон Президенти ва Венгрия Бош вазири тор доирада учрашув ўтказдилар
2022-10-05 383Давлатимиз раҳбари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик жадал ривожланиб, изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Виктор Орбаннинг 2021 йил мартда юртимизга расмий ташрифи якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон-Венгрия муносабатларида янги саҳифа очгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаргани алоҳида таъкидланди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашди, самарали сиёсий мулоқот ва парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда, маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.
-
Ўзбекистон ва Венгрия Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
2022-10-04 325Халқларимизнинг азалий тарихий алоқалари, муштарак қадриятлари ва ўхшаш менталитети дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Арминий Вамбери ва Исхак Ибрагим каби шарқшунос олимлар тарихий ришталаримиз ва бой маданий меросимизни ўрганишга катта ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
2022-10-04 336Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.
-
Ўзбекистон-Венгрия: ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтириш йўлида
2022-10-03 336Экспертларнинг баҳолашларича, Тошкентда ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия саммити ўз аҳамияти ва муваффақиятли натижалари билан тарихий воқеа ҳисобланади. Икки давлат раҳбарларининг музокаралари тўла қамровли давлатлараро мулоқотни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди. Шу тариқа Венгрия Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорликни сиёсий жиҳатдан энг юқори даражага олиб чиққан биринчи мамлакати бўлди.
-
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАРДА ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
334“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси “Халқ – қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифидир” ҳамда “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади” деган тамойилларга асосланган ҳолда ўтказилмоқда.
-
ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА
2022-09-30 327Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини дунёдаги энг машаққатли ва шарафли ишга бағишлаб келаётган барча Ўзбекистон педагогларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этаман.
Биз устоз зотини азалдан отадай улуғ деб биладиган, ҳамиша бошига кўтариб эъзозлайдиган маърифатпарвар халқ фарзандларимиз.