-
Ўзбекистан транспорт йўналишида “беркликдан” чиқиш йўлини таклиф қилмоқда Ўзбекистоннинг устувор йўналишларида Марказий Осиё минтақавий транспорт тизимини ривожлантириш масалалари
2024-10-17 205Марказий Осиё минтақасининг икки йирик муҳим – «Шимол-Жануб»
ва «Шарқ-Ғарб» савдо йўллари чорраҳасида жойлашганлиги минтақавий транспорт тизимининг жозибадорлигини ошишига хизмат қилади.Давлатлараро низолар ва иқтисодий санкциялар туфайли халқаро транспорт коридорларини диверсификациялаш билан боғлиқ тенденциялар ҳам минтақа давлатлари учун транзит ташувлари соҳасида янги имкониятларни очмоқда. Хусусан, Европа ва Осиё мамлакатлари ўз юкларини тарихдан кенг фойдаланиб келинган Буюк Ипак йўллари орқали юборишга ҳаракат қилишмоқда. Воқеаларнинг бундай ривожи тўғридан-тўғри денгиз портларига чиқиш имкониятига эга бўлмаган Марказий Осиё минтақаси транспорт оқими инфратузилмасини ўзгаришига олиб келмоқда.
-
Ўзбекистон янги сиёсатчиларининг пайдо бўлиши учун платформалар яратмоқда Ўзбeкистондаги янги сайлов тизими: қонунчилик ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда нималар ўзгаради?
2024-10-16 210Сайловга доир барқарор ҳуқуқий маданиятни шакллантирмасдан туриб, эркин жамият ва давлатни шакллантириб бўлмайди. Сайловлар халқ ҳокимиятининг асоси эканлиги умум-эътироф этилган ҳақиқатдир. Мамлакатда эркин сайловларнинг мавжудлиги демократик бошқарув режими ва республика бошқарув шакли тамойилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
-
O‘zbekiston qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini yetishtirish va eksport qilish bo‘yicha jahon yetakchilaridan biriga aylanishga intilmoqda
2024-10-16 199Qishloq xo'jaligi O'zbekiston iqtisodiyotining yetakchi tarmoqlaridan biri hisoblanadi. Ushbu tarmoq respublikaning yalpi ichki mahsulotining 24% dan ortig'ini tashkil etadi, uni ishlab chiqarishda butun iqtisodiyotda band bo'lganlarning to'rtdan bir qismi ishtirok etadi. Shunday qilib, qishloq xo'jaligini barqaror rivojlantirish va modernizatsiya qilish umumiy iqtisodiy o'sishni ta'minlash va aholi farovonligini oshirish uchun respublikani rivojlantirish bo'yicha davlat siyosati va makroiqtisodiy strategiyaning asosiy ustuvor yo'nalishi hisoblanadi.
-
Ташаббус бюджети”: Фуқаролик ташаббуслари молияни қандай ўзгартирмоқда
2024-10-15 126Ўзбекистонда молия, банк, солиқ тизимидаги ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бугунги кунда бюджет-солиқ сиёсати борасида изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар марказида бюджет даромадлари ва харажатларининг самарадорлигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш доимий равишда бюджет-солиқ тизимини ҳам такомиллаштиришни тақозо этади.
-
Ўзбекистонда тиббиётда янги йўналиш – робот-жарроҳлардан фойдаланиш йўлга қўйилди
2024-10-14 161Ўзбекистонда аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан ҳар томонлама қамраб олиш йўлида соғлиқни сақлаш тизими кенг кўламли модернизация қилинмоқда. Жумладан, сўнгги 7 йилда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш ҳажми 5,9 триллион сўмдан 33,5 триллион сўмга, яъни 6 баробарга ошди. Шифохоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, янгилари қурилмоқда. Тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида жойларда скрининг текширувлари ташкил қилинмоқда.
-
Очиқлик ва адолат – Янги Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг асосий омили
2024-09-12 602Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар мамлакатнинг янги тараққиёт йўлини белгилаб бермоқда. Бу жараёнда очиқлик ва адолат асосий омиллардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Давлат бошқарувида ва жамиятда шаффофликни таъминлаш, ахборотга эркин кириш имкониятини яратиш ва фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш очиқликнинг мавжудлигидан далолатдир.