-
Ўзбекистон – БМТ: умумий барқарор ривожланишни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлик
2023-09-18 507Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясининг умумий муҳокамаларида иштирок этади.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
2023-09-15 556Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Шарипович Раҳмонга илиқ қабул ҳамда учрашувимизни юксак даражада ташкил этгани учун билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.
Барча ҳамкасбларимни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан чин дилдан табриклайман.
Ўтган даврда Жамғарма экологик таҳдидларга қарши кураш масалаларида умумий манфаатларимизни илгари суриш учун муҳим майдон сифатида ғоят зарурлигини кўрсатди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувидаги нутқи
2023-09-14 421Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувининг барча иштирокчиларини чин қалбимдан қутлайман.
Авваламбор, анъанавий илиқ қабул ва тадбирни юксак даражада ташкил этгани учун Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Шарипович Раҳмон номига билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.
Бугунги учрашувимизда Озарбайжон Республикаси Президенти ҳурматли Илҳом Ҳайдарович Алиевни кўриб турганимдан хурсандман. Сизнинг иштирокингиз минтақа мамлакатларининг Озарбайжон билан чуқур тарихий боғлиқлиги ва ҳамкорликнинг ҳозирги юксак даражасининг яна бир тасдиғидир.
Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқори мартабали вакили Каха Имнадзе жанобларини ҳам қутлайман. У бошқараётган Минтақавий превентив дипломатия маркази Марказий Осиёда кўп қиррали шерикликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаётганини қайд этмоқчиман.