Кейинги ҳафта ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида 15 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашади
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён беринчи юзма-юз учрашуви бўлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади, - деб хабар қолдирди давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Телеграм-каналдаги саҳифасида. - Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.
Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди”.
15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ташкилотга аъзо давлатлар - Ҳиндистон, Қоғоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, кузутувчи давлатлар – Беларусь, Эрон ва Монголия, меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакатлар – Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Туркия етакчилари иштирок этади.