Жамшид Ходжаев: Ўзбекистоннинг ШҲТ аъзо давлатлари билан товар айланмаси ҳажми 2021 йили 24 фоиз кўпайгани ҳолда 20 миллиард доллардан ошиб кетди
Мамлакатимиз пойтахтида бгун иш бошлаган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форуми 4 август куни ҳам давом этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бугун анжуман чоғида нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев пандемия давом этаётганига қарамай, Ўзбекистоннинг ШҲТ аъзо давлатлари билан товар айирбошлаши ҳажми муттасил ўсиб бораётганини маълум қилди.
- 2021 йили товар айланмаси ҳажми 24 фоиз кўпайгани ҳолда 20 миллиард доллардан ошиб кетди, деди у. – Жорий йилнинг биринчи ярмида бу яна қарийб 30 фоизга ўсди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида 2023-2025-йилларда ташкилот доирасида Ички минтақавий савдони ривожлантириш бўйича Қўшма ҳаракатлар Режасини тасдиқлаш бўйича илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман. Бу режа Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари Кенгашида қабул қилинишига умид билдирамиз.
Анвара Илёсов олган сурат («Дунё» АА)