Владимир Норов: Марказий Осиёдаги ижобий жараёнлар ШҲТ маконини барқарорлик, тараққиёт, фаровонлик ва самарали ҳамкорлик минтақасига айлантиришга хизмат қилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ШҲТ ТИВК йиғилишидаги маърузасида ШҲТ маконида барқарорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
- Сўнгги воқеалар ШҲТнинг жўғрофий ядроси бўлган Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашнинг алоҳида аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди, - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. - Куни кеча Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви натижалари минтақа давлатлари Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётни таъминлаш мақсадида ишончли ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганидан далолат беради.
Шубҳа йўқки, Марказий Осиёдаги ижобий жараёнлар ШҲТ маконини барқарорлик, тараққиёт, фаровонлик ва самарали ҳамкорлик минтақасига айлантиришга хизмат қилади.