Владимир Норов: Биз Самарқанд саммитини юзма-юз учрашув шаклида ўтказишга тайёргарлик кўраяпмиз
Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ва ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи органлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Тадбирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов очиб берди. У ўз ҳамкасбларига 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг асосий йиғилишига тайёргарлик ҳақида маълумот берди.
- Аъзо давлатлар раҳбарлари, кузатувчилар - Беларусь, Эрон, Мўғулистон, шунингдек, Туркманистон Президентлари йиғилишда меҳмон сифатида иштирок этишларини тасдиқладилар.
Шунингдек, БМТ Бош котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари ва АСЕАН, ЭСКАТО, ОҲИЧК, МДҲ, КХШТ, ЕОИИ ҳамда ИҲТ ижроия органлари раҳбарларининг тасдиқлари қабул қилинди.
Саммитни минтақавий ва глобал кун тартибининг долзарб масалалари, айниқса, долзарб халқаро тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда раҳбарларимиз ўртасида ўзаро фикр алмашишни ташкил этишга имкон берадиган юзма-юз учрашув шаклда ўтказишга қатъий қарор қилдик.