Ўзкомназорат ходимлар учун масофавий малака ошириш курси бошланди
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг 2022 йил 2-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига асосан “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш тузилмалари ходимларини махсус ўқув курсларида таълим олишларини ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура Академияси томонидан “Коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали идоравий чора-тадбирлар ташкил этилишини таъминлаш” мавзусида қисқа муддатли масофавий малака ошириш курси ташкил этилди.
Ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 47 нафар соҳада коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган ходимлари таҳсил олмоқда.
Мазкур курс тингловчиларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали идоравий чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
© 2022 Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси