ПОСОЛЬСТВО РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН В КЫРГЫЗСКОЙ РЕСПУБЛИКЕ

ПОСОЛЬСТВО РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
В КЫРГЫЗСКОЙ РЕСПУБЛИКЕ

Амир Тимур
      В  УЗБЕКИСТАНЕ  2020  ГОД  ОБЪЯВЛЕН  ГОДОМ  РАЗВИТИЯ НАУКИ, ПРОСВЕЩЕНИЯ  И ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ                      НЕЗАВИСИМОСТИ  УЗБЕКИСТАНА  –  29  ЛЕТ                            УЗБЕКИСТАН  –  СТРАНА  ОГРОМНЫХ  ЭКОНОМИЧЕСКИХ  И  ИНВЕСТИЦИОННЫХ  ВОЗМОЖНОСТЕЙ 

 

Главная

Узбекистан

Президент

Внешняя политика

Экономика

Законодательство

Туризм

Посольство

Yangiliklar

Новости

News

Мультимедиа

Консульские вопросы

Виза в Узбекистан

Контакты






































 

GISMETEO: Погода по г.Ташкент
GISMETEO: Погода по г.Бишкек

 

Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

 Н о в о с т и

Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Мамлакатимизнинг Бишкек шаҳридаги Элчихонаси қошида очилган Тезкор штаб маълумотига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг 2020 йил
28 мартдаги қарорига мувофиқ, мамлакат ҳудудида бўлиб турган барча чет эл, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар ҳеч қандай виза ва бошқа чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирмасдан (мамлакатда бўлиш муддатлари тугаган бўлишига қарамасдан) жорий йилнинг 1 май кунига қадар Қирғизистондан ўз ватанларига бемалол қайтишлари мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири ҚР ТИВдан олинган расмий нотага асосланиб.
Элчихонамиз томонидан ватандошларимиз билан телефон ва интернет орқали доимий алоқада бўлиб турилибди, ижтимоий тармоқларда (“Telegram”, “WatsApp”) очилган каналларда жорий ҳолат ҳақидаги долзарб ахборотлар мунтазам эълон қилиб борилмоқда. Зарурат туғилганда фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилиб, Қирғизистонда жорий қилинган Фавқулодда вазият ва комендант соати тартибига амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Элчихона чегарада бир неча кунлаб қолиб кетаётган ва уйларида қийналиб қолган фуқароларимизга амалий ва моддий ёрдам бераётган Қирғизистон Ўзбек миллий маданият маркази раҳбарларига, марказнинг Ўш шаҳридаги бўлинмасига (Рашитхон Ходжаев), шунингдек, ўзбек ҳамжамияти фаоллари ва қирғизистонлик ишбилармон доиралари вакилларига (Суҳбатилла Мирзаев, Баҳодир Қўчқоров, Бобур Толбаев ва бошқалар) ўзининг чуқур миннатдорчилигини изҳор этади.
Тезкор штаб томонидан ватанга қайтиш истагини билдирган ҳамда шошилинч моддий ёрдамга муҳтож Ўзбекистон фуқаролари рўйхатлари алоҳида шакллантирилмоқда.
Айни пайтда, дипломатик ваколатхона ҳамюртларимизни Ўзбекистондаги вазиятни холисона баҳолаб, ҚР жунубий вилоятларидаги ўзаро чегара-назорат пунктларидан ўтиш, шунингдек, Бишкек шаҳридан чартер рейсни ташкиллаштириш масаласида сабрли бўлишга ва ижтимоий тармоқларда чалғитувчи асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақиради.
Штаб ватандошларимиздан Ўзбекистон фуқаролари ўртасида касалликка чалиниш ҳолати кузатилганда даволаш жараёнини мониторинг қилиш, консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш мақсадида зудлик билан хабар беришни сўрайди.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқаролари Бишкек шаҳрида жойлашган элчихона қошидаги Тезкор штабга мурожаат қилишлари мумкин:
Штаб раҳбари – Абдуяминов Улуғбек Абдунабиевич, ўринбосарлар – Амонов Нодирхон Алихонович (консул) ва Саидов Павел Анатольевич.
Тел.: +996312986295, +996312986296, +996555700123 (“Telegram”, “WatsApp”), e.mail: uzbembish@elcat.kg.


 

 

 

 

События и даты

 

ИА «Дунё» представляет экспортеров Узбекистана

 

Новое здание Министерство инновационного развития Республики Узбекистан

Международные выставки в Узбекистане в 2021 году

 

 

Вниманию компаний-экспортеров, осуществляющих свою деятельность в Республике Узбекистан!

 

 

Выборы 2019 года

 

Независимости

 Узбекистана 29 лет


2020 год объявлен Годом развития науки, просвещения и цифровой экономики




Проблемы Аральского моря


Всемирное культурное наследие «Мерос»


Туризм


Общество


Экономика


Культура


Спорт


Фотогалерея


На главную страницу

 

© www.uzbekistan.kg  2018

На верх