ПОСОЛЬСТВО РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН В КЫРГЫЗСКОЙ РЕСПУБЛИКЕ

ПОСОЛЬСТВО РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
В КЫРГЫЗСКОЙ РЕСПУБЛИКЕ

Амир Тимур
      В  УЗБЕКИСТАНЕ  2020  ГОД  ОБЪЯВЛЕН  ГОДОМ  РАЗВИТИЯ НАУКИ, ПРОСВЕЩЕНИЯ  И ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ                      НЕЗАВИСИМОСТИ  УЗБЕКИСТАНА  –  29  ЛЕТ                            УЗБЕКИСТАН  –  СТРАНА  ОГРОМНЫХ  ЭКОНОМИЧЕСКИХ  И  ИНВЕСТИЦИОННЫХ  ВОЗМОЖНОСТЕЙ 

 

Главная

Узбекистан

Президент

Внешняя политика

Экономика

Законодательство

Туризм

Посольство

Yangiliklar

Новости

News

Мультимедиа

Консульские вопросы

Виза в Узбекистан

Контакты






































 

GISMETEO: Погода по г.Ташкент
GISMETEO: Погода по г.Бишкек

 

Ўзбекистон ва ЮНКТАД ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

 Н о в о с т и

Ўзбекистон ва ЮНКТАД ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ҳамда БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) бош котиби М.Китуи иштирокида видеоконференция мулоқоти бўлиб ўтди.
Ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ва Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун ЮНКТАДнинг техник ёрдамида ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида М.Китуи Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш ва уни бошқаришнинг бозор тамойилларини жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Сўнгги йилларда хорижий ишбилармон доиралар вакилларининг мамлакатда амалга ошираётган иқтисодий ўзгариш (трансформация) жараёнларига қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади.
Шу муносабат билан, "Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати шарҳи"ни ҳамда "Ўзбекистоннинг инвестицион йўл кўрсаткичи"ни тайёрлаш, нашр этишда ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича биргаликда иш олиб бориш имкониятлари алоҳида кўриб чиқилди. Шу асосда "ркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда ЮНКТАД томонидан кўмаклашиш тўғрисидаги келишувга эришилди. Концепцияни дастлаб синов тариқасида Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп эркин иқтисодий зонасида татбиқ этиш режалаштирилмоқда.
М.Китуи ЮНКТАДнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатларни қўллаб-қувватлаш махсус дастури доирасида Ўзбекистоннинг мева-сабзавот секторида қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, ташкилот раҳбарияти Ўзбекистон аграр сектори учун қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича махсус дастурни тайёрлашга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.
Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви жараёнидаги ҳамкорлик ҳам самарали бўлиши кутилмоқда. Жумладан, ЮНКТАД Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириши ва Европа Иттифоқининг «GSP+» умумий имтиёзлар тизимининг бенефициар-мамлакати мақомини олишини қўллаб-қувватлаш учун мавжуд восита ва механизмлардан фойдаланишга, ушбу масалаларда иштирок этаётган Ўзбекистон мувофиқлаштирувчилари ва музокарачиларининг малакасини оширишга тайёр.
Музокараларда технология ва рақамлаштириш соҳасидаги қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ҳисобини олиб бориш бўйича миллий статистика тизимини такомиллаштириш, божхона жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва уларнинг алоқасиз ишлаш режимига ўтишини таъминлайдиган “ASYCUDA” тизимини божхона органлари тузилмасига жорий этиш масаласи кўриб чиқилди. Ўзбекистон инвестиция порталининг функционал имкониятларини ривожлантириш ва уни хорижий ишбилармон доиралар орасида кенг тарғиб қилиш бўйича техник маслаҳатлар беришда ЮНКТАД раҳбарияти ўз кўмагини таклиф этди.
Учрашув якунида томонлар фаол ҳамкорликка тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқлади, қўшма ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш бўйича устувор ҳаракатлар режасини белгилаб олди.
Маълумот учун, БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) 1964 йилда ташкил этилган бўлиб, савдо ва ривожланиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг мувофиқлаштирувчи ташкилоти ҳисобланади.

 


Источник:
«Дунё» АА

 

 

 

 

События и даты

 

 

ИА «Дунё» представляет экспортеров Узбекистана

 

Новое здание Министерство инновационного развития Республики Узбекистан

Международные выставки в Узбекистане в 2021 году

 

 

Вниманию компаний-экспортеров, осуществляющих свою деятельность в Республике Узбекистан!

 

 

Выборы 2019 года

 

Независимости

 Узбекистана 29 лет


2020 год объявлен Годом развития науки, просвещения и цифровой экономики




Проблемы Аральского моря


Всемирное культурное наследие «Мерос»


Туризм


Общество


Экономика


Культура


Спорт


Фотогалерея


На главную страницу

 

© www.uzbekistan.kg  2018

На верх